Жаҳон | 07:37 / 24.01.2016
3111
1 дақиқада ўқилади

Эрон ва Хитой 25 йиллик стратегик ҳамкорлик ҳақида келишувни имзолади

Эрон ва Хитой президентлари 25 йиллик стратегик ҳамкорлик ҳақида келишиб олишди, деб хабар бермоқда Эроннинг IRNA агентлиги.

Бу ҳақда Эроннинг диний раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳаменеий Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашуви давомида маълум қилди.

“Эрон халқи ва ҳукумати мустақил ва ишончли ҳамкор ҳисобланадиган Хитой каби давлатлар билан муносабатларни кенгайтиришга интилган ва интилади. Эрон ва Хитой президентлари 25 йиллик муддатга стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар. Бу жуда тўғри ва доно қарор”, дейилмоқда хабарда.

Си Цзиньпиннинг Эронга сафари давомида 17 та келишув имзоланди. Жумладан, улардан баъзиларида энергетика, молия, саноат, атроф-муҳит ва техника соҳаларида ҳамкорлик ҳақида сўз юритилган.

Шунингдек, икки давлат етакчиси денгиз “Ипак йўли”нинг ривожланишини муҳокама қилишди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш