Жаҳон | 20:38 / 24.01.2016
2434
2 дақиқада ўқилади

Эрон ва Хитой Арак реактори ва янги АЭСларни қуриш бўйича меморандумлар имзолади

Эрон ва Хитой томонидан имзоланган икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ҳақидаги 17 та ҳужжатдан бир нечтаси Эрондаги Арак реакторини қайта профиллаштириш ва бир қатор янги АЭСларни қуриш билан боғлиқдир. Бу ҳақда Эрон атом энергияси ташкилоти раҳбари Али Акбар Салоҳий Хитойнинг атом энергияси давлат бошқармаси раҳбари Сюй Дачжэ билан учрашувида маълум қилди.

“Икки давлат томонидан ядро соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Арак реакторини модернизациялаш ва Бушер вилоятида 100 мегаваттлик бир қатор кичик АЭСларни қуриш билан боғлиқ меморандумлар фақатгина шу объектлар билан чекланиб қолмайди”, деб айтди Салоҳий.

Эрон Теҳрон ва халқаро воситачилар “олтилиги” ўртасидаги Қўшма ҳар томонлама ҳаракатлар режасини амалга оширишнинг бошлангунига қадар Арак реакторининг ядросини демонтаж қилишни якунлади ҳамда уни кейинги модернизациялаш учун тайёрлади. Реактор қайта профиллаштирилгандан кейин қурол-аслаҳа плутонийсини ишлаб чиқара олмайди. Аракдаги ишлар бўйича ҳужжат Хитой раисининг 23 январда Теҳронга уюштирган сафари давомида имзоланди.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш