Жаҳон | 19:24 / 24.01.2016
9115
1 дақиқада ўқилади

Ироқ бош вазири Туркияни Усмон империясини қайта яратишга уринишда айблади

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Ироқ ҳудудининг ҳудудий яхлитлигига раҳна солаётган Туркияни Усмон империясини қайта яратишга уринишда айблади, деб хабар бермоқда Iraqi News.

“Туркия бизга ИШИДга қарши курашмоқчи эканлигини айтмоқда, бироқ очиғини айтсам,
мен бунинг тасдиғини кўрмаяпман”, деб айтди ал-Ободий.

Ал-Ободийнинг айтишича, Туркия “минтақада Усмон империясини қайта тикламоқчи”. Ал-Ободий Бағдод Истанбул билан дўстона муносабатларни сақлаб қолиш керак деб ҳисоблашини айтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш