Жаҳон | 00:18 / 24.01.2016
11723
1 дақиқада ўқилади

Марказий разведка бошқармасининг собиқ директори: Эдвард Сноуден йўқ қилиниши керак

АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден йўқ қилиниши керак, деб айтди Марказий разведка бошқармасининг собиқ директори Жеймс Вулси Болгариянинг BTV телевидениесига берган интервьюсида.

“Сноуден йўқ қилиниши керак”, деб айтди Вулси телебошловчининг саволига жавобан.

Вулси интервьюсининг бу сўзлар айтилган бўлаги BTV’нинг кечки янгиликларида намойиш қилинди, тўлиқ интервьюни 24 январда кўрсатиш режалаштирилмоқда.

Вулси 1993-1995 йиллар давомида МРБга раҳбарлик қилган.