Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:11 / 24.01.2016
2012
1 дақиқада ўқилади
Никарагуа қирғоқлари яқинида америкалик сайёҳлар минган кема ҳалокатга учради
Никарагуа қирғоқлари яқинида Марказий Америка давлатлари ва АҚШ фуқаролари минган сайёҳлик кемаси ҳалокатга учраб, 13 киши чўкиб кетди. Бу ҳақда ҳукуматга асосланган ҳолда AFP хабар тарқатган.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси Коста-Рика фуқаролари эди. Кема шанба куни Литл-Корн-Айленд оролидан Кариб денгизи ҳавзасига чиққан.
Кемада жами 32 киши бўлган ва уларнинг 19 нафари қутқариб олинган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш