Жамият | 14:53 / 24.01.2016
2297
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Бельгиядаги шаҳарлардан бирида қочқинларни бассейнларга киритмаслик таклиф қилинмоқда

Бельгиянинг Коксид шаҳри (Шимолий денгиз ёқасида) бургомистри Марк Ванден Буше шаҳар кенгаши қочқинларни бассейнларга киритмаслик бўйича таклифни кўриб чиқиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Nieuwsblad нашри хабар тарқатган.

Курорт шаҳри бургомистри шаҳардаги бассейнларда қочқинлар томонидан икки марта вояга етмаган қизларга зўравонлик қилиш ҳолати қайд этилгани туфайли фавқулодда чоралар кўрилишини маълум қилган.

Бундан олдинроқ, Daily Mail нашрида Бельгия ҳукумати мамлакатга бошпана сўраб келганлар учун Бельгияда ҳаракатланиш ва ўзини тутиш қоидалари кўрсатилган рисола чоп этилиши ҳақида маълум қилинганди. Унда қочқинларга аёллар билан муносабатлардаги маслаҳатлар келтириб ўтилиши айтилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш