Жаҳон | 21:07 / 24.01.2016
2687
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Буюк Британия 3 минг қочқин болани қабул қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон айни вақтда ҳарбий ихтилофлардан қочиб Европа давлатларига келган бир неча минг қаровсиз қолган қочқин болани қабул қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Observer нашри хабар бермоқда.

Хайрия жамғармалари томонидан босимнинг кучайтирилиши Буюк Британия ҳукуматининг “Яқин Шарқ давлатларидан жуда бўлмаса 3 мингга яқин болани Бирлашган Қиролликка кела олишлари” мумкин бўлган вариантни кўриб чиқишга мажбур қилди. Ўз навбатида Лейбористлар партияси етакчиси Жереми Корбин бош вазир Кэмеронни болаларга нафақат қочқин мақомини, балки уларга уй-жой ва таълим беришга ҳам чақирди. У бу ҳаракатларни Буюк Британия томонидан 1939 йилда фашистлар зулмидан яҳудий болаларнинг сақлаб қолинишига қиёслади. “Европа Иттифоқи давлатлари билан биргаликда Буюк Британия ихтилофлардан қочаётган қочқинларни қабул қилиши керак. Дэвид Кэмерон шошилинч тартибда худди биз 1930-йиллар нацистлар зулмидан яҳудий болаларни қутқариш бўйича “Киндертраснпорт” операцияси давомида қилганимиздек, ҳозирда Европада булган қаровсиз болаларга қочқин мақомини бериши керак”, деб айтмоқда Корбин.