Жаҳон | 16:28 / 24.01.2016
2029
1 дақиқада ўқилади

Португалияда президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда

Португалияда мамлакатнинг янги президенти учун сайлов бошланди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берган.

Овоз бериш маҳаллий вақт билан эрталабки соат 08:00да бошланган ва кечки 19:00гача давом этиши белгиланган.

Португалия қонунчилигига кўра, мамлакат президенти 5 йил муддатга сайланади. Мамлакатнинг амалдаги президенти Анибал Каваку Силванинг иккинчи муҳлати якунланмоқда. Агар сайловнинг биринчи турида номзодлардан ҳеч қайсиси 50 фоиздан ортиқ овоз тўплай олмаса, 14 февраль куни иккинчи тур бошланади.

Қайд этилишича, Португалия тарихида илк марта президентлик учун сайловда 10 нафардан ортиқ номзод иштирок этмоқда.

Бундан олдинроқ, Педру Пассуш Коэлью Португалия бош вазирлигига қайта тайинланганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш