Жамият | 16:31 / 24.01.2016
4021
1 дақиқада ўқилади

Тошкентлик қаллоб 5 кишидан Жанубий Кореяга юбориш ваъдаси билан 8 млн сўм пул олди

Тошкентлик қаллоб 5 кишидан Жанубий Кореяга юбориш ваъдаси билан 8 млн сўм пул олди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, вилоятдан иш қидириб келган Комил, Икром, Фозил, Сабоҳат ва Зулфиддин исмли шахслар тошкентлик Илҳом исмли эркак билан танишиб қолган. Улар Жанубий Кореяга ишлашга кетишда Илҳомдан ёрдам олиш умидида бўлган. Ёрдам бериш баҳонасида фирибгар ёшлардан жами 8.2 млн сўм олган ва шу билан жуфтакни ростлаган.

Узоқ ойлар кутиб, ниҳоят алданганини тушунган ёшлар тегишли идораларга арз қилишган. Натижада фирибгар қўлга олиниб, жавобгарликка тортилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш