Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик мижоз янги автомобил учун олиб келган майда чақалардан иборат 52 минг юанни 1 кун давомида санаб чиқишди
Хитойнинг Шандунь вилоятидаги автосалонга 22 январь куни келган мижоз ўзига ёққан машина учун тўловни 1 ва ундан кам миқдордаги чақаларда амалга оширди. Унинг пулларини 23 январь кунининг иккинчи ярмида санаб бўлишди. Бу ҳақда Синбхуа агентлиги хабар берган.
Хабар қилинишича, Биньчжоуда яшайдиган бу харидорнинг 52 минг юань (6,3 минг доллар) пулини санаш билан автосалоннинг 15 нафар ходими машғул бўлди.
Унинг айтишича, у полиэтилен пакетлар савдоси билан шуғулланади ва харидорларнинг аксар қисмидан 1 юань ёки цзяо (10 цзяо 1 юанга тенг) олади. У бу чақаларни банкда қоғоз пулларга алмаштирмоқчи бўлган, аммо барча банклар уни рад қилишган.
Хитойда, Ляонин вилоятида шунга ўхшаш ҳолат 2015 йилнинг ёзида ҳам содир бўлганди. Ўшанда автосалон ходимлари умумий вазни 150 кг чиққан 20 минг юань миқдоридаги дастлабки тўловни ярим кун мобайнида санаб чиқишга мажбур бўлишганди.