Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида аномал совуқлар туфайли 67 йил ичида илк бор қор ёғди
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида аномал совуқлар туфайли 67 йил ичида илк бор қор ёғди. Маҳаллий ОАВ таъкидлашича, қор ёғиши бу тропик шаҳар учун Хитой Халқ Республикасига асос солинган 1949 йилдан бери биринчи шундай ҳодиса бўлди.
Шаҳар ҳокимияти совуқлар туфайли хавфлилик даражасининг энг юқори даражаси бўлган “қизил” даражани киритди. Гуанчжоуда ўртача ҳарорат бор-йўғи 0 градусгача тушганига қарамасдан, Хитойнинг бу жанубий ҳудуди учун бу совуқлар аномал ҳисобланади.
Аҳолини иссиқроқ кийинишга, ҳайдовчиларни эса қор ва ёмғир ёғиши сабабли ҳаракатланиш қийинлашгани сабабли эътиборлироқ бўлиш сўралмоқда.
Аномал совуқлар бу қишда Хитойнинг кўплаб ҳудудларининг аҳолиси ва коммунал хизматлари ишчилари учун ҳақиқий синов бўлди. Хусусан, 23 январь Хитой бўйлаб бирданига 12 та метеостанциядаги кузатувлар тарихидаги энг совуқ кун бўлди. Пекинда ўртача ҳарорат -17,4 градус совуқни ташкил қилган, шаҳарнинг баъзи четки туманларида совуқ -29,8 градусгача етган, бу 30 йил ичидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.