Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 17:56 / 24.01.2016
4607
1 дақиқада ўқилади
Янгийўлда фермерга 40 га ерни ноқонуний сотиб юборган фирибгар қўлга олинди
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида фермерга 40 га ерни ноқонуний сотиб юборган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Алижон Расулов ўзини Чиноз туманининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходими де таништириб, янгийўллик Ҳолиқжон Омоновга 40 га ерни сотиб юборган, ҳар 1 га ер учун бир млн сўм олган.
Аммо кейинги текширувлар давомида ер аслида Омоновга тегишли бўлиб чиқмаган, шунда у Расуловнинг қаллоблигини тушуниб, тегишли идораларга хабар берган.
Фирибгар тезда қўлга олиниб, судга топширилган.