Ўзбекистон | 10:47 / 25.01.2016
2980
2 дақиқада ўқилади

Адлия вазирлиги «O’ztadbirkoreksport» ва «O’zsanoateksport» АЖни рўйхатдан ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «O’ztadbirkoreksport» ва «O’zsanoateksport» акциядорлик жамиятини руйхатга олди, дея хабар бермоқда UzDaily.

Манбага кўра, «O’ztadbirkoreksport» АЖ 12 январь куни дастлабки устав капитали 13,43 млрд. сўмда, «O’zsanoateksport» АЖ эса 14 январь куни дастлабки устав капитали 15,50 млрд сўм ҳолатида рўйхатдан ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2015 йил 31 декабрь куни «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тузилмаларини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаганди.

Мазкур Қарорга кўра, «Ўзмарказимпэкс» ва «Ўзинтеримпэкс» АЖ тугатилган ва ушбу компаниялар базасида «O’ztadbirkoreksport» АЖ тузилиши белгилаб қўйилганди.

Яратилган акциядорлик жамияти кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, шунингдек, деҳқон ва фермер хўжаликларига ўз маҳсулотларини экспорт қилишда ёрдам беради.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Президенти қарорига кўра, «O’zsanoateksport» АЖ «Ўзпроммашимпэкс» ва «Марказсаноатэкспорт» АЖ базасида ташкил этилган. У машинасозлик, металлургия, кимё ва нефть-кимё саноати, қурилиш материаллари саноати ва бошқа соҳа корхоналарига ривожланиш ва маҳсулотларни экспорт қилишда кўмаклашади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш