Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:15 / 25.01.2016
5930
1 дақиқада ўқилади
AFP: Франция ёзгача Россияга нисбатан санкцияларнинг бекор қилинишига эришмоқчи
Франция Россияга нисбатан киритилган иқтисодий санкцияларнинг ёзгача бекор қилинишига эришмоқчи. Бу ҳақда Франция иқтисодиёт вазири Эмманюэль Макрон маълум қилди, деб хабар бермоқда Agence France-Presse нашри.
“Биз барчамиз истаётган мақсад, агар Минск келишувлари бажарилса, ёзгача санкцияларнинг бекор қилиниши имкониятини таъминлашдир”, деб айтди Макрон.
Макрон бу ҳақда Москвада француз тадбиркорлари олдида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.