Ўзбекистон | 18:21 / 25.01.2016
3896
1 дақиқада ўқилади

Asia Alliance Bank Ўзбекистоннинг савдони молиялаштириш борасидаги энг яхши банки деб топилди

Asia Alliance Bank халқаро Global Finance журнали версиясига кўра Ўзбекистоннинг савдони молиялаштириш борасидаги энг яхши банки деб топилди.

20 январь куни Парижда журнал 2016 йилнинг энг яхши савдо молияси банклари рейтингини (World’s Best Trade Finance Providers) эълон қилди. Рейтинг 9 минтақа, 84 давлат бўйича ҳамда глобал миқёсда тузиб чиқилди. Рейтингга шарҳлар журналнинг февраль сонида чиқарилади.

Унга кўра, Asia Alliance Bank Ўзбекистоннинг савдони молиялаштириш борасидаги энг яхши банки деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, журнал 2014 ва 2015 йилларда ҳам мазкур банкни ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистонда биринчи деб топган эди.