Жаҳон | 21:49 / 25.01.2016
3895
1 дақиқада ўқилади

Австралия полицияси “жонга теккан” интернет-мемни қидирувга берди

Австралиянинг Квинсленд полицияси ўзининг фейсбукдаги саҳифасида “кичик бўйли, қора қалпоқ ва бурунсиз, Билл номига жавоб берувчи одамни” қидирувга берди ва унга Be Like Bill интернет-меми қаҳрамони тасвирини илова қилди.

Бу мем 2015 йилда ғарбда оммалашиб кетган. Mashable порталининг таъкидлашича, у дастлаб кулгили бўлган, бироқ тезда жонга тегиб, фойдаланувчиларнинг асабига тега бошлаган.

Январь ойи ўрталарида “Медуза” нашри уни россиялик фойдаланувчиларга мослаштириб, Биллни Петяга айлантирган.

Квинсленд полицияси ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари эътиборини антиқа кидирувга эълони билан биринчи марта жалб қилмаяпти: полиция 2015 йил майида “мусиқага қарши жинояти” учун Nickelback гуруҳини қидирувга берганди.