Жамият | 15:00 / 25.01.2016
8345
1 дақиқада ўқилади

БААда балиқчилар қайиқ ичига сакраган 4 м ли наҳангни тутиб олишди

БААнинг Фужайра амирлигида балиқчилар гуруҳи 4 м ли наҳангни тутиб олишди. Фужайра балиқчилар уюшмаси раҳбари Маҳмуд Ҳамид ал-Шара Al Bayan нашрига берган интервьюда ушбу воқеа тафсилотларини келтирди.

Айтилишича, унинг укаси Ҳамза Ҳамид ал-Шара гуруҳи билан Уммон кўрфазида балиқ овида юрганида улкан йиртқич унинг қайиғи ичига сакраган. Гуруҳ аъзоларидан бири яраланган, лекин умумий саъй-ҳаракатлар билан наҳанг қўлга олинган. Интернетда наҳангнинг суратлари жойлаштирилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш