Иқтисодиёт | 08:25 / 25.01.2016
3866
1 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Хитой энергия ташувчилар нархининг пасайиши эвазига 460 млрд доллар тежайди

Хитой энергия ташувчилар нархининг пасайиши эвазига йиллик ҳисобда 460 млрд доллар тежайди, деб хабар бермоқда Goldman Sachs банкининг Осиёдаги идораси собиқ вице-раиси Кенетт Куртис маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги.

Таҳлилчининг ҳисоб-китоблрига кўра, Хитой арзонлашган нефтда 320 млрд доллар, металл, кўмир ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида 140 млрд доллар тежайди.

Куртиснинг фикрича, энергия ташувчилар нархининг пасайиши иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида нархларнинг пасайишига олиб келади, бу натижада мамлакатнинг оғир саноатга инвестициялардан иқтисодий ўсиши моделини истеъмол ва хизматлар соҳасига инвестицияларга қайта йўналтиришга имкон беради.