Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда Саудия Арабистони элчихонасига ҳужум қилиш иши бўйича 100 га яқин киши ҳибсга олинди
Саудия Арабистонида террорчиликда айбланиб 47 киши, жумладан шиа имоми Нимр ан-Нимрнинг қатл этилиши сабабли Эронда Теҳрондаги Саудия Арабистони элчихонасига уюштирилган ҳужум иши бўйича 100 га яқин киши ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Эрон бош прокурори Ғулом Ҳусайн Муҳсиний Ажайга иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги.
Прокурорнинг айтишича, ҳибсга олинганлардан баъзилари озодликка чиқарилиб юборилган. Бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.
Агентликнинг таъкидлашича, Эрон ҳукумати одатда бундай ҳибсга олишлар ҳақида хабар бермайди.