Технология | 20:38 / 25.01.2016
1960
1 дақиқада ўқилади

Facebook Европада иккинчи маълумот алмашиш марказини яратади

Facebook ижтимоий тармоғи Европада иккинчи маълумот алмашиш марказини яратиш режаларини ошкор қилди. У Дублинга яқин Клони қишлоғида жойлашади.

Ирландия пойтахтида ижтимоий тармоқнинг халқаро штаб-квартираси жойлашган.
Бу компаниянинг дунё миқёсидаги олтинчи маълумот алмашиш маркази бўлади.

Европадаги биринчи марказ 2011 йили Швециянинг Лулео шаҳри яқинида очилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш