Жамият | 16:38 / 25.01.2016
15198
1 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчининг аризасига биноан, қоидабузар милиция ходими жаримага тортилди

Тошкент шаҳрида автоуловни бошқариб кетаётиб қўл телефонидан фойдаланган ИИББ ППХБ ходими бошқа бир ҳайдовчининг аризасига биноан жаримага тортилди. Бу ҳақда “Фейсбук”даги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоси маълум қилди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчисининг эълон қилган суратларидан кўриш мумкинки, қоидабузарлик тўғрисидаги ариза Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи номига 2015 йилнинг 22 сентябрида ёзилган. 2015 йил 10 октябрда эса ИИВ Йўл ҳаракати бошқармасидан жавоб хати келган. Унда келтирилишича, текширув даврида аризада кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топиб, ИИББ ППХБ ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128*1- моддаси бўйича қонуний чора кўрилиб, “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчисига нисбатан маъмурий баённома тўлдирилган ва 260480 сўм миқдорида жарима белгиланган.