Ўзбекистон | 15:15 / 25.01.2016
5176
7 дақиқада ўқилади

Жиззах ўтган ҳафта давомида қисқа сатрларда 18-24 январь

Ўтган ҳафта Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида маънавий-маърифий, таълим ва спорт йўналишларда тадбирлар, давра суҳбатлари уюштирилди. Қуйида уларнинг қисқача маълумоти билан таништирамиз.

Жиззах вилоятида ўтган йили 15 массивда намунавий лойиҳа асосида 690 уй қад ростлади. Замонавий массивларда 22,7 километр ичимлик суви, 14,7 километр электр ва 21 километр табиий газ тармоғи, 9 километр ички йўллар барпо этилди.
Бу 2015 йил якунлари ва 2016 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларига бағишланган фаоллар йиғилишида алоҳида таъкидланди.

Вилоят ҳокими С.Исмоилов бошқарган йиғилишда 2015 йилда вилоят иқтисодиётини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилинди. Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

*****

Жиззах вилоят ДСБ Давлат солиқ қўмитаси ҳамкорлигида Юнус Ражабий номидаги мусиқали драма театрида кўргазмали семинар ўтказилди. Ундан кўзланган асосий мақсад, солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишларидан келиб чиқиб, солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятидан тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда кенг жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилишдан иборатдир.

2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2455-сонли қарори қабул қилинди. Унга асосан юртимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, аҳолининг реал даромадларини ошириш мақсадида қатор солиқ ва мажбурий тўловларнинг ставкалари пасайтирилди, шунингдек қонун ҳужжатларига асосан берилган имтиёзлар муддати узайтирилди.
Хусусан, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси
2015 йилдаги 6 фоиздан 1 фоизли пунктга пасайтирилиб, 5 фоиз қилиб белгиланди. Шунингдек, божхона Маълумки, 2015 йил 22 декабрида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар (божхона брокерлари) учун ягона солиқ тўлови ставкаси ҳам 1 фоизли пунктга пасайтирилиб, 5 фоиз қилиб белгиланди. Эътироф этиш жоизки, ягона солиқ тўлови ставкасининг камайиши ҳисобига ушбу микрофирмалар ва кичик корхоналар ихтиёрида жорий йилда 58,4 млрд.сўм маблағ қолиши кутилмоқда.

*****

Мамлакатимизда спортчи қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳамда келажак авлодни соғлом қилиб тарбиялаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Болалар спортни ривожлантириш жамғармаси томонидан ҳар бир вилоят ва шаҳар ҳамда туманларга белгиланган тартибда режа-тақсимот асосида қизларга спорт кийимларини тантанали равишда топширилиши анъанага айланиб бормоқда.
Давлатимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, айниқса болалар спортни ривожлантиришга қаратилган тадбирларнинг тизимли амалга ошириб келинаётганлиги, шаҳар ҳудудида йирик спорт мажмуасининг барпо этилиши, 2015 йилда 2 та умумтаълим мактабларида спорт залларининг қуриб битказилиши ва 2016 йилда яна 2 та мактабда спорт заллари қурилиши инвеститсия дастурига киритилганлиги ёшлар, айниқса қизларни спортга жалб этишга ва уларнинг шуғулланишлари учун барча имкониятларни бермоқда дейди шаҳар ҳокими А.Қобилов

*****
Ўсиб келаётган ёш авлодни касбга муҳаббат руҳида тарбиялаш ва уларнинг билим олиши учун барча имкониятларни яратиш бугун мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига чиқди.Вилоят ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжинеринг компанияси 2016 йилги манзилли дастурига кўра, бу йил Жиззах шаҳридаги иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш коллежида 60 ўқувчилик ўринли устахона ва 150 ўринли ошхона қурилади.
Шаҳримизнинг педагогика коллежидаа ҳам 200 ўринли ошхона қурилиши ҳамда 300 ўринли ёшларнинг турар жойлари мукаммал таъмирланиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Бахмал туманидаги хизмат кўрсатиш коллежида ҳам 60 ўринли устахона қурилиши, коллеж реконструкция қилиниши муллжаланган.

*****
Жиззах туман ижтимоий-иқтисодий ва банк касб-ҳунар коллежида 11 нафар олий маълумотли мутахассислар таълим-тарбия бериш баробарида замонавий касб-ҳунар сирларини ҳам ўргатиб келмоқда. Иш фаолиятини бошлаганига 7 йил бўлсада, ўтган йиллар давомида 1200 нафардан зиёд битирувчи ёшларнинг меҳнат бозоридан жой олишига ўз ҳиссасини қўшди.

*****
2016 йилнинг январь ойи биринчи ярмида вилоятимиз шаҳар ва қишлоқларида ёнғин хавфининг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар мутахассислар томонидан таҳлил этилди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтгач, фуқаролар бир мунча хотиржамликка берилганлиги сезилиб қолди.
Чунки, ўтган давар мобайнида вилоятимиз ҳудудида 13 та ёнғин содир бўлган. Бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан олганда биттага кўпайди. Йил бошидан ёнғинлар Жиззах шаҳрида беш, туманда уч марта содир бўлган. Ёнғинлар 314 142 219 сўм моддий зарар келтирган.

*****
Мирзачўл туман ХТМФМТ ва ТЭБ маънавий-маърифий ишлари билан ҳамкорликда Мирзачўл тумани Гагарин шаҳри, Мустақиллик маҳалласи, 2-УЎТ мактаби фаоллар залида Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Асосий вазифамиз – жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат» марузаси доирасида ЎзМТДП туман Кенгаши Ижроия Қўмитаси "Маънавий-маърифий ва мафкуравий масалалар йўналиши, туман Маънавият-тарғибот маркази билан давра суҳбати ташкил этилди.
Унда ЎзМТДП Мирзачўл туман партия ташкилоти етакчи мутахассиси, мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларидан иборат жамоа ҳамда БПТ раислари қатнашди.

***** 

Тошкент вилоятининг Бўка тумани ҳокими соврини учун ўтказилган очиқ турнирда ринг мезбонлари Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхандарё, Жиззах вилояти вакилларини ҳам таклиф этишди.1998-1999 йилларда туғилган ёшлар ўртасида “Соғлом она ва бола йили”га ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган бокс байрамида юз нафардан кўпроқ боксчи иштирок этди.
Унда 49 киллограмлик вазн тоифасида рингга чиққан жиззахлик Шукурулло Сангиров очиқ турнирининг чемпиони деб топилди. Шаҳзод Сиддиқов ва илёс Ҳакимов ўз вазни тоифаси бўйича (60кг) бронза медални қабул қилиб олди.

Жиззахдан жамоатчи мухбиримиз Акмал Бинокулов