Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канададаги отишма содир этилган мактаб бузилиб, қайтадан қуриладиган бўлди
Канаданинг Ла-Лош шаҳарчаси маъмурияти ўқувчилардан бири отишма содир этган мактабни бузиб, қайтадан қуришга қарор қилди, деб хабар бермоқда CBC.
“Мен бу мактабда шунчалик кўп азоб-уқубат бўлгани сабабли унинг бузилиб, бошқатдан қурилишини истайман”, деб айтди шаҳарча мэри Кевин Жанвье.
Мэрнинг ягона қизи ҳам 17 ёшли ўсмирнинг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.
Қотил ўсмир 23 январда кундузи ўз уйида ўзининг икки акасини ўлдириб, сўнг мактабга йўл олиб, у ердаги одамларга қарата ўт очган. Оқибатда мактабда ишлайдиган икки ўқитувчи ҳалок бўлган. Улардан бири шаҳарча мэрининг 23 ёшли қизи Мэри Жанвье бўлган.