Жаҳон | 20:04 / 25.01.2016
2336
1 дақиқада ўқилади

McDonald's Россиядаги ишлаб чиқаришни бутунлай маҳаллийлаштиришни режалаштирмоқда

McDonald's компанияси Россиядаги ресторанлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришни 100 фоизга маҳаллийлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компаниянинг Россиядаги президенти Ҳамзат Хасбулатов маълум қилди.

“Биз Россиядаги ишлаб чиқаришимизни бутунлай локализация қилмоқчимиз. Бу санкциялар туфайли эмас, бу режа олдиндан бор эди”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Мансабдорнинг таъкидлашича, икки йилдан сўнг компания товуқ ва мол гўшти импортини Россиядаги муқобиллари билан тўлиқ алмаштиради, 2017 йили эса картошка ҳам Россияда ишлаб чиқарила бошлайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш