Жамият | 12:50 / 25.01.2016
27615
2 дақиқада ўқилади

Москвадаги ресторанда саҳнага чиққан Наргиз Зокировани нохуш кутиб олишди

23 январь, шанба куни Москвадаги ҳашаматли ресторанлардан бирида Наргиз Зокированинг саҳнага чиқиши жанжалли вазиятни келтириб чиқарди.

Хонанданинг сўзларига кўра, у саҳнада қўшиқ куйлаётганида, ресторанга ташриф буюрган аёл мижозларидан бири саҳнага яқинлашиб, Наргиз Зокировани ҳақорат қилган ва унга қарата қўлидаги алкогол маҳсулоти бўлган бокални улоқтирган.

Наргизнинг тасдиқлашича, шиша идишнинг майда бўлакларга бўлиниб кетиши натижасида, хонанданинг оёғи лат еган ва қонаб кетган. Хонанда ўзининг лат еган оёғи тасвирган туширилган суратни «Инстаграмдаги» саҳифасига жойлаштирган.

Ресторан раҳбарияти Наргиз Зокировани ҳақорат қилиб, унга қарата бокал отган мижознинг исмини ошкор этмаган. Мазкур низоли вазият ресторан видеокамераларига ҳам қайд этилмаган.

«Ҳеч ким унинг ҳаттоки исмини ҳам айтишни истамади. Кейин яна бир қиз келиб худди шундай муносабатда бўлди. Фақат уники бироз юмшоқроқ чиқди.

Қани қўриқчилар? Нега ташкилотчилар ўзларига бириктирилган вазифани бажара олмаяпти?» деб ёзилади хонанданинг Инстаграм саҳифасида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш