Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нефть нархи тушишини олдиндан айтган трейдер энди унинг ўсишини тахмин қилмоқда
Andurand Capital жамғармаси раҳбари, нефть трейдери Пьер Андюран 2015 йилда нефть нархи бир баррели учун 25 долларга тушиб кетишини башорат қилган эди. Унинг айтганлари ҳақиқат бўлиб чиқди. Энди эса у яқин икки йилда котировкаларнинг ўсишини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
“Биз нефтнинг паст нархи юқорисига алмашишини кузатиш мумкин бўлган дунёда яшамоқдамиз. Ҳисоблашимча, котировкалар энг қуйи даражага етиб келди”, - деди у. Пьер Андюраннинг фикрига кўра, 2016 йилда нефть нархи бир баррел учун 50 долларга кўтарилади, 2017 йилда эса 70 долларга чиқади.
Айни пайтда, сармоядорлар нархларнинг кучли тебранишига тайёр туришлари керак, дея огоҳлантирди трейлер. 25 январь куни ICE биржасида Brent русумли нефть нархи бир баррели учун 32,72 долларга қадар кўтарилди.