Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остоналик бизнесменнинг мусодара қилинган Lamborghini машинаси ким ошди савдосига қўйилади
Қозоғистонлик бизнесмен Қайрат Жамалиевнинг мусодара қилинган Lamborghini автомобили ким ошди савдосига қўйилади. Айтилишича, Lamborghini Gallardo 47 581 000 тангага баҳоланмоқда.
Қозоғистон молия вазирлиги давлат мулки ва хусусийлаштириш қўмитаси сайтида айтилишича, сотувлар 5 февралдан бошланади. Машина 2013 йили ишлаб чиқарилган.
Сотувлар инглизча метод бўйича ўтказилади, яъни энг кўп ҳақ тўлаган шахс машина эгасига айланади.

Мутахассислар хулосасига кўра, спорткарнинг аҳволи яхши, аммо двигатель ишга туширилмагани боис баҳолар ташқи кўринишга қараб берилгани тан олинмоқда.
2014 йил 25 апрелида суд қарори билан Жамалиевга тегишли Lexus LX 570, Mercedes Benz S500, Lamborghini Gallardo машиналари, 821303, ААВ 81012В тиркамаси, шунингдек, Остонадаги уй ва хонадон мусодара қилинган эди.
2015 йил 7 августида Жамалиев жазони оғир тартибли колонияда ўташ билан 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.
2015 йил апрелида Жамалиев икки ходими билан остоналик Алибий Жумағуловни дўппослаганда айбланган эди. Ихтилоф Ойнур Исина исмли қиз туфайли келиб чиққан.
Жабрланувчининг отаси Нурлан Жумағулов интернетда ўғлининг даҳшатли аҳволга келтирилган юзи акс этган суратларни чоп этганидан сўнг воқеа жамоатчилик орасида улкан резонансга сабаб бўлган эди.

