Ўзбекистон | 18:55 / 25.01.2016
2646
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилоятида 2015 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот 5,4 фоизга ўсди

Қашқадарё вилоятида 2015 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот 5,4 фоизга ўсиб, саноат маҳсулоти ҳажми 5,8, қишлоқ хўжалиги 6,6, қурилиш-пудрат ишлари 9,4 фоизга ошди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мулкчилик таркибини тубдан ўзгартириш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, корпоратив бошқарувнинг принцип ва ёндашувларини ўзгартириш бўйича тизимли чора-тадбирлар, кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Хусусий мулкдорлар ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларга “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатадиган марказлар фаолияти йўлга қўйилди. 2015 йилда 1 минг 620 кичик бизнес субъекти ташкил этилди. Натижада кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 51,6 фоизга етди.

Қашқадарёда 2015 йил якунлари ва 2016 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларига бағишланган фаоллар йиғилишида булар алоҳида таъкидланди.

Вилоят ҳокими З.Рўзиев бошқарган йиғилишда асосий эътибор Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий--иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижросига қаратилди.

Таркибий ўзгартиришлар, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, замонавий инфраструктурани янада ривожлантириш бўйича изчил ишлар амалга оширилди. Бунинг самарасида молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан 5,2 триллион сўмдан зиёд инвестиция ўзлаштирилди.

Ўтган йили 159,3 миллиард сўмлик бюджет маблағлари ҳисобидан жами 194 объект бунёд этилди. Жумладан, 54 умумтаълим мактаби, 12 касб-ҳунар коллежи, 8 соғлиқни сақлаш, 26 болалар спорти ва 43 ичимлик суви билан таъминлаш иншооти ҳамда бошқа объектлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ҳисобот даврида вилоятнинг 27 массивида 1 минг 320 намунавий лойиҳа асосидаги уй-жойлар барпо этилди. Ушбу массивларда 68,2 километр сув, 36,5 километр электр, 23,8 километр газ тармоқлари ва 31,4 километр ички йўллар қурилди.

Бандлик дастури доирасида 89,5 минг янги иш ўрни яратилди. Доимий иш билан таъминланганларнинг 46,5 минг нафари коллеж битирувчисидир.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш