Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 00:19 / 25.01.2016
3679
1 дақиқада ўқилади
Уолкотт “Арсенал” – “Челси” учрашувида майдонга жамоа сардори сифатида тушди
“Арсенал” ҳужумчиси Тео Уолкотт Англия чемпионатининг 23-турида “Челси”га қарши учрашувда жамоани сардор сифатида майдонга олиб чиқди.
Жамоа Уолкоттнинг клубда ўн йилдан бери тўп сураётгани шарафига унга сардорлик боғичини топширишга қарор қилди.
Таъкидлаш жоизки, жамоанинг асосий сардори Пер Мертезакер учрашувнинг 18-дақиқасида қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Учрашув “Челси”нинг фойдасига 0:1 ҳисобида якунланди.
Уолкотт “Арсенал” сафига 2006 йил 20 январда “Саутгемптон”дан ўтган.