Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми 1 миллион 358 минг сўмга етди
Урганчда 2015 йил якунлари ва 2016 йилда Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
ЎзА хабарида келтиришича, ҳисобот даврида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 10,1 фоизга ўсди. 2015 йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми 1 миллион 358 минг сўмга етди.
“GM Uzbekistan” акциядорлик жамиятининг Хоразм филиали томонидан бугунги кунгача қарийб 49 минг “Damas”, 2 минг 984 “Orlando” ва 1 минг 431 “Labo” автомобиллари ишлаб чиқарилди. “UzХМG” қўшма корхонаси томонидан 233 қишлоқ хўжалик техникаcи, жумладан, 149 экскаватор, 72 бульдозер ва 12 юк ортгич техникаcи ишлаб чиқарилди.
Маҳаллийлаштириш дастури ижроси доирасида Хива туманидаги “Хива маиший техника” корхонасида 1 минг 200 музлаткич ва совуткич, Қўшкўпир туманидаги “Қўшкўпир Агро Инвест” корхонасида 1 миллион донадан ортиқ светодиод ёритгич ишлаб чиқарилди.