Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018 йилги Олимпиада ўйинларида КХДР ва Жанубий Корея ягона жамоа сифатида иштирок этиши мумкин
КХДР ва Корея Республикаси 2018 йилда Пхенчханда ўтказиладиган олимпиадада ягона жамоа сифатида қатнашиши мумкин. Бу ҳақда Жанубий Кореядаги Канвандо вилояти губернатори Чой Мун Сунга асосланиб, ТАСС агентлиги хабар тарқатган.
"Шимолликлардан келадиган таҳдидларни бартараф этишнинг энг яхши чораси улар билан олимпиада ўйинлари вақтида бирлашишдир. Биз буни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқмоқдамиз. Умид қиламизки, икки мамлакат вакиллари олимпиаданинг очилиш маросими вақтида ёнма-ён юриб ўтишади", дейди Чой Сун Мун.
У Олимпиадани ўтказишда биринчи навбатда хавфсизлик чоралари кўрилиши муҳим эканини билдирган.
Пхенчанда 2018 йилги қишки олимпиада 9 февралдан 25 февраль кунигача бўлиб ўтади. Бу шаҳар 2011 йилда бошқа даъвогарлар Анси (Франция) ва Мюнхенни (Германия) ортда қолдирган ҳолда мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритганди.