Жамият | 11:03 / 26.01.2016
20868
1 дақиқада ўқилади

31 январь куни ўзбекистонликлар "сайёралар паради"га гувоҳ бўлишади

31 январь куни Ернинг шимолий ярим шари аҳолиси, шунингдек, Ўзбекистон аҳолиси ҳам ноодатий ҳодиса — "сайёралар паради"га гувоҳ бўлишади.

UzReport нашрининг хабарига кўра, Меркурий, Венера, Сатурн, Марс, Юпитер ва Ернинг йўлдоши Ой Қисқичбақа ва Сунбула юлдузлар туркумида бир қатор бўлиб тизилади.

NASA томонидан маълум қилинишича, бундай ҳодиса охирги марта 2005 йилда кузатилган эди.

"Сайёралар паради" айниқса Қуёш чиқар маҳал — Тошкент вақти билан тахминан соат 7:35да янада аниқ кўринади. Бу вақтда Ой ботаётган бўлади, шунинг учун унинг ёрқин нурлари "сайёралар паради"ни оддий кўз билан кузатишга халақит бермайди.

Қуёш тизимидаги саккиз сайёра иштирокидаги парадни 2161 йилнинг 19 майида кузатиш мумкин бўлиши айтилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш