Жамият | 20:01 / 26.01.2016
3957
1 дақиқада ўқилади

7 ёшли боласини қурол ушлашга ва машина ҳайдашга ўргатган саудиялик эркак қўлга олинди

Саудия Арабистони полицияси вояга етмаган ўғилчасига тўппонча ишлатишга ва машина ҳайдашга ўргатган эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда Sabq газетаси ёзмоқда.

Бу ҳолат қайд қилинган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқаб кетганидан сўнг полиция қидирувларни бошлаб юборди. Эркакнинг шахси тезда аниқланиб, у Риёдда қўлга олинди.

Видеолавҳада тўппонча ушлаганча машина бошқариб кетаётган 7 ёшли бола кўринади. Отаси уни қуролни ишлатишга чақиради.