Ўзбекистон | 18:18 / 26.01.2016
3555
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Пекинда ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов билан музокаралар ўтказади

27-29 январь кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлади.

"Пекин шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И ўртасида учрашув ўтказилади", деб хабар беради ТИВ ахборот хизмати.

Мулоқот давомида икки давлат муносабатлари ва ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ҳамда ШҲТнинг Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган тадбирларига тайёргарлик жараёнини кўриб чиқиш режалаштирилган.

ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов билан ўтказиладиган музокаралар доирасида 2016 йил июнда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ҳамда Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотда раислиги доирасида ўтказиладиган бошқа тадбирларга тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш