Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг қурол ишлаб чиқарувчи энг йирик компанияси 2015 йилги савдо ҳажмини эълон қилди
АҚШнинг қурол ишлаб чиқарувчи энг йирик компанияси Lockheed Martin’нинг 2015 молиявий йилдаги соф савдо ҳажми 1,1 фоизга, яъни 46,1 млрд долларгача ошди, компаниянинг бу кўрсаткичи 2014 йилда 45,6 млрд долларни ташкил қилганди, деб хабар бермоқда RNS нашри.
Компания ҳисоботида таъкидланишича, 2015 йилда компаниянинг соф фойдаси 3,614 млрд долларни ташкил қилган, 2014 йилда бу кўрсаткич 3,605 млрд долларни ташкил қилганди.
2015 йилда компаниянинг энг сердаромад сегменти ракетасозлик бўлими Missile and Fire Control бўлди, унинг операцион даромади 1,28 млрд долларни ташкил қилди.
2015 йилда компаниянинг умумий операцион даромади 2,8 фоизга камайган ва 5,43 млрд долларни ташкил қилган.