Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгиядаги шаҳар мэри аёллар шикояти туфайли муҳожирларга сув ҳавзасига ташриф буюришни тақиқламоқчи
Бельгиядаги Коксейде шаҳри мэри маҳаллий аёлларнинг кўплаб шикояти туфайли муҳожирларга сув ҳавзасига ташриф буюришни тақиқлашни таклиф қилмоқда, деб хабар бермоқда Independent нашри.
“Бизга сув ҳавзасида маҳаллий аёлларга синчковлик билан тикилаётган ва улар билан селфига тушаётган муҳожирлар ҳақида бир нечта шикоят тушди”, деб хабар бермоқда мэр Марк Ванден Бушше.
Унинг айтишича, сув ҳавзасига ташриф буюришни бир ойга вақтинчалик тақиқлаш муҳожир аёллар ва болаларга тааллуқли бўлмайди, бироқ шаҳар маъмурияти муҳожирларга жамоат жойларида ўзларини қандай тутиш кераклигини тушунтириб қўйишга ваъда бермоқда.
Коксейде ҳукумати яқинда 300 нафар қочқинни қабул қилган.
Таъкидланишича, Бельгиянинг миграция ишлари бўйича вазири шаҳар маъмуриятининг бу қарорини шошқалоқлик деб атади.
Аввалроқ Германия президенти Йоахим Гаук Европа Иттифоқидаги ҳамма муҳожирлар ҳам Европа қадриятларига амал қилмаётганини айтганди.
Европа Иттифоқи февраль бошида муҳожирлар бўйича шошилинч саммит ўтказишни режалаштирилмоқда.