Иқтисодиёт | 10:40 / 26.01.2016
2567
1 дақиқада ўқилади

Brent маркасидаги нефть нархи 30 доллардан пастлади

Brent маркасидаги нефть нархи бир баррель учун 30 доллардан пасайди. Бу ҳақда Лондоннинг ICE биржасидаги ҳолатга асосланиб, хабар тарқатилган.

Тошкент вақти билан 10:10 ҳолатига кўра, март фьючерси нархи баррелига 29,83 долларни ташкил этган. Нью-Йоркдаги товар биржасида (NYMEX) эса WTI маркасидаги нефть нархи 1 баррели учун 29,58 долларни кўрсатган.

Нефть нархининг яна қулай бошлашига Хитойнинг энергия ресурсларига талаби камайгани ҳақидаги статистик маълумотларнинг чоп қилингани сабаб бўлмоқда.

Bloomberg нашрининг ёзишича эса, нарх тушиши Саудия Арабистонининг энергетика лойиҳаларидаги инвестицияларни қолдириш қарори билан боғлиқ.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш