Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ва Италия 17 млрд евролик шартномалар имзолади
Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг Италияга ташрифи доирасида икки давлат ўртасида 17 млрд евролик шартномалар имзоланди.
Бу ҳақда Deutsche Welle радиоси хабар қилмоқда. Энг йирик шартномалардан бири (5 млрд евро) Saipem компанияси билан тузилди. У Eni SpA давлат нефть компанияси томонидан назорат қилиниб, “Жанубий оқим” қувури қурилишининг асосий пудратчиси бўлганди.
Италия бош вазири Маттео Ренци эришилган келишувлар ҳамкорликнинг бошланиши эканлигини таъкидлаб ўтди.
Италиядан чиқиб, Руҳоний Парижга боради, у ерда Airbus билан 100та самолёт бўйича шартнома имзоланиши кутилмоқда.