Жаҳон | 17:20 / 26.01.2016
3824
1 дақиқада ўқилади

Эронда имом Ҳумайнийнинг набирасига сайловда номзод сифатида қатнашишга рухсат берилмади

Замонавий Эроннинг асосчиларидан бири оятулло Ҳумайнийнинг набираси Ислом инқилоби қўриқчилари кенгаши учун сайловда иштирок эта олмайиган бўлди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар қилди.

Ҳасан Ҳумайний аъзолари Эроннинг янги диний раҳнамосини танлашда иштирок этувчи олий орган учун етарли даражада лаёқатли эмас деб топилган.

Сайловда иштирок этувчи номзодларнинг тўлиқ рўйхати 16 февраль куни эълон қилинади.