Жамият | 14:31 / 26.01.2016
2278
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда автобус жарликка қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Мегхалая штатида автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Hindustan Times нашрида хабар қилинишича, йўловчи автобуси жарликка қулаши натижасида 10 киши ҳалок бўлган.

Айни вақтда ҳудудда қутқарувчилар иш олиб боришмоқда. Автобус ичида яна одамлар қолгани тахмин қилинган. Жабрланувчилар энг яқин шифохонага етказилган.

Қайд этиш керакки, Ҳиндистон йўл транспорт ҳодисалари энг кўп миқдорда рўй берадиган ҳудуд ҳисобланади. Ҳар йили йўллардаги ёмон шароитлар туфайли рўй берган аварияларда 150 минг нафарга яқин киши ҳалок бўлади.