Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорния полицияси уч нафар ўта хавфли жиноятчининг турмадан қочиш деталларини ошкор қилди
АҚШнинг Калифорния штати полицияси бир неча кун аввал уч нафар ўта хавфли жиноятчининг Санта-Ане шаҳридаги қаттиқ тартибдаги турмадан қочиш деталларини ошкор қилди, деб хабар бермоқда ABC News.
Таъкидланишича, “қочоқлар хавф солиши ва қуролланган бўлиши мумкин”. Маҳбуслар одамларни ўғирлаш, зўравонлик, ноқонуний тарзда қурол-аслаҳа сақлаш, қотиллик каби жиноятлари учун жазо ўтаётган бўлган.
Қочоқлардан икки нафари вьетнамлик бўлган. Полициянинг дастлабки маълумотларига кўра, қочоқлар Жонатан Тиу, Бак Тьен Дуонг ва Ҳусайн Найерий камераларидаги панжарани арралаб, оқова сув қувурлари орқали турма томига чиқиб қочиб кетган. Маҳаллий шериф бошқармаси расмий вакили Жефф Хэллок бу яхши режалаштирилган қочоқлик бўлганини таъкидлади.

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари қочоқларни қидиришни улар эркинликка чиқишгандан 16 соатдан кейин бошлашган.
Аввалроқ АҚШ полицияси қочоқлар ҳақидаги маълумот учун 30 минг доллар мукофот пули бериши маълум қилинганди.