Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада ўт ўчирувчилари кучли қор бўрони вақтидаги ёрдами учун 10 ёшли болани тақдирлашди
Канаданинг Торонто шаҳри ўт ўчирувчилари 10 ёшли болани кучли қор бўрони вақтидаги ёрдами учун тақдирлашди. Гап шундаки, мактаб ўқувчиси қор бўронидан сўнг ўз кўчасидаги ўт ўчириш гидрантлари (кранлари) атрофини қордан тозалаб чиқди.
“Агарда бу ишни қилмаганимда, туманимизга келган ўт ўчирувчилар ўзларининг қимматли вақтларини одамларни қутқаришга эмас, балки гидрантлар атрофини қордан тозалашга сарфлашар эди”, - деди 10 ёшли Нэш Рид-Бэнкрофт CTV телеканалига. Маҳаллий ўт ўчирувчилар эса унинг ёрдами ҳақида боланинг онаси “Фейсбук”ка жойлаштирган суратдан билиб қолишди.
“Гидрантларни қордан тозалаш учун сарфлайдиган икки-дақиқа биз учун катта аҳамиятга эга”, - деди ўт ўчириш хизмати ходими Жефф Браун. Ўт ўчирувчилар ёш Нэшни Янги Шотландия провинцияси маркази Галифаксга экскурсияга олиб боришди.
Бу ерда болакай маҳаллий ўт ўчириш станциясида бўлди, бир кун давомида ўт ўчирувчилар унга ўз фаолияти ҳақида маълумотлар беришди. Махсус кийимни ўлчаб кўриш, ўт ўчириш машинасида сайр қилиш ва ҳаттоки сиренани ёқишга ҳам ижозат берилди.