Жаҳон | 08:15 / 26.01.2016
2791
1 дақиқада ўқилади

Кэмерон ва Меркель Европа Иттифоқини ислоҳ қилиш бўйича музокараларда тараққиётга эришишди

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ва Германия канцлери Ангела Меркель телефон суҳбати натижаларига кўра Европа Иттифоқини ислоҳ қилиш бўйича музокараларда сезиларли тараққиётга эришишди, бироқ яна анча ишлаш керак бўлади. Бу ҳақда Кэмероннинг расмий вакили маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Томонлар Европа кенгашининг декабрдаги йиғилишидан бери тарақққиётга эришилганини таъкидлашди ва ҳақиқатан ҳам Европа Иттифоқининг барча давлатларида британияликларнинг барча тўртта соҳа бўйича хавотирларини ҳал қилиш истаги бор”, деб айтди Кэмероннинг расмий вакили.

Унинг айтишича, икки давлат етакчиси “Европа кенгашининг февраль ойидаги йиғилишидан олдин тўғри ечимларни топиш учун кўп нарса устида ишлаш кераклиги” ҳақидаги хулосага келишди.