Жамият | 20:27 / 26.01.2016
5427
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда қурилган эскимосча уй кунига 200 доллар эвазига ижарага берилмоқда

Нью-Йоркдаги реклама компаниялардан бирининг арт-директори Патрик Хортон шаҳардаги қор уюмларини тўғри ишлатиш йўлини топди: у қордан эскимосларнинг қишки уйи – иглуни (бошқа номи: куинси) қуриб, Airbnb ресурсида ижара эълонини берди. Уйда бир кеча тунаш учун Хортон 200 доллар сўрамоқда.

Тез орада эълон Airbnb’дан олиб ташланди, негаки у талабларга жавоб бермасди, яъни электр тармоғи, сув қувурлари ва кириш эшигига эга эмасди.

Дизайнернинг таъкидлашича, мазкур уйчани қуришга уч соат вақт сарфлаган.