Жаҳон | 21:50 / 26.01.2016
2405
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Дания қочқинларнинг пулини мусодара қилишга имкон берувчи қонунни муҳокама қилмоқда

Дания парламенти 26 январда қочқинларни сақлаш бўйича бир қисм харажатларни уларнинг ўзига юклашга имкон берувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқади, деб хабар бермоқда Politiken газетаси.

“Ҳукуматга бошпана излаётган муҳожирларга харажатларни қоплаш учун улардан нақд пул маблағлари ва қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиш ҳуқуқини бериш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, вақтинчалик ҳимоя мақомига эга бўлган қочқинлар уларнинг ёнига турмуш ўртоқлари ёки болалари кела олишлари учун Данияда камида уч йил қонунан яшааётган бўлишлари кераклиги назарда тутилмоқда”, деб ёзмоқда газета.

Дания қочқинларнинг мамлакатга келишини камайтириш учун бундай чораларга борди. Дания ҳукумати охирги икки йил ичида қочқин мақомини олиш учун рекорд даражада, 2014 йилда 15 мингта, 2015 йилда 21 мингта мурожаат олган.

“Данияни бошпана излаётганлар учун камроқ жозибадор қилиш керак”, деб ҳукуматнинг бу ташаббусини тушунтирмоқда газета.

Европа ҳозирда кўп ўн йилликлардан бери энг жиддий миграцион инқирозни бошидан кечирмоқда. ЕС Frontex агентлиги маълумотларига кўра, 2015 йилнинг дастлабки 10 ойида Европа Иттифоқига 1,2 млн га яқин муҳожир келган.