Жаҳон | 08:06 / 26.01.2016
4327
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Яценюк ўрнига Швециянинг собиқ бош вазири Бильдт номзоди кўрилмоқда

Швециянинг собиқ бош вазири ва собиқ ташқи ишлар вазири Карл Бильдт Украинага бош вазир этиб тайинланиши мумкин, деб хабар бермоқда “Главком” нашри.

Нашр маълумотларига кўра, Украина ҳукуматининг янги раҳбари “Украина мавзуси билан яқиндан шуғулланган, бироқ ҳозир ишсиз бўлган” швед Карл Бильдт бўлиши мумкин.

“Главком”нинг Украина президенти маъмуриятидаги манбаси Пётр Порошенко маъмурияти “шведни бош вазир лавозимига таклиф қилишни жиддий муҳокама қилаётганини” маълум қилди.

Нашрнинг таъкидлашича, бу номзоднинг бир неча, жумладан Украина президенти учун ҳам кўпгина “плюслари” бор. Бироқ, “бу вариантнинг барча жозибадорлигига қарамасдан”, Бильдт номзодининг “анчагина камчиликлари ҳам мавжуд”.