Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ноёб жониворлар тасвирланган почта маркалари чиқарилади
“Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2016 йил 15 январидан “Ҳисор давлат қўриқхонаси” туркуми муомалага чиқарилди.
Туркум 4та почта маркасидан ва 1та почта блокидан иборат. Почта маркаларида Ҳисор давлат қўриқхонасида яшовчи ва Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ноёб жониворлар тасвирланган.
Почта блокида ўзбек тилида лотин графикасида “Ҳисор давлат қўриқхонаси” ёзуви жойлашган. Ҳайвонларнинг номлари лотин тилида берилган, деб хабар қилади “Ўзбекистон почтаси” ахборот хизмати.