Жамият | 11:09 / 26.01.2016
3277
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда «Халқаро электралоқа иттифоқининг 150 йиллиги» почта маркаси чиқарилди

2016 йилнинг 15 январида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан «Халқаро электралоқа иттифоқининг 150 йиллиги» номли почта маркаси чиқарилди. Маркани «Ўзбекистон почтаси» АЖ тайёрлаган.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ матбуот хизмати маълумотига кўра, почта маркаси Бутунжаҳон почта иттифоқи тавсиясига кўра, Халқаро электралоқа иттифоқининг 150 йиллик юбилейини нишонлашга бағишланган.

Маркада мазкур соҳага оид замонавий технологиялар тасвири туширилган. Бир неча рангда ишланган марка 7 минг нусхада тайёрланган. Дизайнер - У.Юсупалиев.

Марканинг номинали 2500 сўм.