Жаҳон | 00:36 / 26.01.2016
8818
1 дақиқада ўқилади

Путин Россия Туркия ҳукумати ҳаракатларига босиқлиқ билан жавоб берганини айтди

Туркия ҳукумати Сурияда Россияга тегишли ҳарбий самолётни уриб тушириб хато қилди ва Россиянинг бу жиноятга жавоби анча босиқ бўлди, деб айтди Россия президенти Владимир Путин. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Туркия раҳбарияти бизнинг самолётни уриб тушириб катта хато қилди деб ўйлаймиз. Бизнинг бу ҳарбий жиноятга жавобимиз анча босиқ бўлди”, деб айтди Путин.