Жаҳон | 12:05 / 26.01.2016
4828
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Иорданияга техника ва қурол-яроғ етказиб беради

Қозоғистон томонидан ишлаб чиқарилган ҳарбий техника ва қурол-яроғ Иорданияга қуролли кучларига етказиб берилади. Бу ҳақда Қозоғистон мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтилишича, Қозоғистон мудофаа вазирининг Иорданияга уюштирган сафари чоғида ушбу масалада келишувга эришилган. “Қозоғистон ва Иордания Хошимий Қироллиги ҳукуматлари ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик борасида келишувга эришилиши ташрифнинг муҳим омили бўлди”, - дейилади хабарномада.

Хусусан, Иорданияга “Арлон” зирҳли ғилдиракли машиналарини етказиб бериши ҳақида гап кетмоқда. Бу машиналар Kazakhstan Paramount Engineering компанияси томонидан Остонада ўтган йил охиридан буён йиғилади.

Шунингдек, тунги кўриш оптик ускуналари, нишонлар, 12.7 калибрли НСВС пулемётлар ва ҳарбий модуллар, 3 координатали радиолокацион станциялар, алоқа воситалари ва бошқалар етказиб берилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш